Электрни ортиқча ҳисоблаш ҳолатлари юзасидан ўрганиш бошланди

Рақобат қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузган. 

Жамият
5 июль, 13:32
Электрни ортиқча ҳисоблаш ҳолатлари юзасидан ўрганиш бошланди

Рақобат қўмитаси электр ҳисоблагичларнинг ортиқча пул ҳисоблаши ортидан чоралар кўрилишини билдирди

Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалган. Бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни ҳал этиш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ таркибига Рақобат қўмитаси билан биргаликда, "Ўзэнергоинспекция", Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ вакиллари жалб қилинган.

 Ушбу ҳолатларни ўрганиш давомида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+