Андижонда 2 туманни бирлаштирган кўприк қулади
Қўшни Қирғизистонда кучли сув-сел тошқинлари кузатилмоқда.
Жамият
14 июль, 18:29
Бугун Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларини боғлаб турувчи "Оқбўйра сой" устига қурилган кўприк қулаб тушди.
Бунга сабаб сифатида Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги кучли сел-сув тошқинлари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Айни пайтда воқеа жойига Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимлик вакиллари ва Андижон вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб борган.
Алоҳида қайд этилишича, ҳудудда сув тошқини ёки бирор табиий фалокат кузатилмаган.