platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасади қайтарилди

Ёнғин вақтида уйдан чиқишга муваффақ бўлган ва омон қолган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳам тегишли консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди. 

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасади қайтарилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида юз берган ёнғинда ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Олмаота шаҳрининг Бостандиқ туманида жойлашган барак типидаги турар-жой биносида 26 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин оқибатида 5 нафар шахс, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси — Т.И. ва К.Е. ҳам вафот этганди.

Марҳумларнинг жасадларини ватанига қайтариш мақсадида Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги кўмагида, Бостандиқ тумани ҳокимлиги ва Полиция департаменти ёрдамида зарур ҳужжатларни расмийлаштирди.

Ватандошларнинг жасадлари 28 ноябрь куни Олмаота шаҳри аэропортидан Нукус шаҳрига жўнатилди.

Ёнғин вақтида уйдан чиқишга муваффақ бўлган ва омон қолган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳам тегишли консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди. Паспортлари ёнғин оқибатида ёниб кетгани сабабли, Бош консулхона томонидан уларга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ҳамда Миграция агентлиги кўмагида авиачипталар харид қилиниб, ватанга қайтарилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid