platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Иситиш мавсумида ёрдам бериладиган 1 млнга яқин оилалар рўйхати шакллантирилди

Улардан ​567,9 мингтаси Ижтимоий реестрдаги оилалар саналади. 

Иситиш мавсумида ёрдам бериладиган 1 млнга яқин оилалар рўйхати шакллантирилди

Иситиш мавсумида бир марталик моддий ёрдам тўлаш учун 969,3 мингта эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. Унга кўра:

-​567,9 мингта Ижтимоий реестрдаги оилалар;

-​375,6 мингта (шундан, 113 мингта марказлашган иситиш тизимига уланган оилалар, 19,5 мингтаси штаб қарорларига асосан) маҳалла еттилиги шакллантирган қўшимча эҳтиёжманд оилалар;

-​20,3 мингта ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

-​5,5 мингта етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар.

​Тўловлар икки босқичда амалга оширилмоқда.

​Биринчи босқичда 893,4 мингта оилага жами 893,4 миллиард сўм моддий ёрдам тўлаб берилди.

​Иккинчи босқичда банк картаси мавжуд бўлмаган 75,9 мингта оилага карталар расмийлаштирилиб, жами 75,9 миллиард сўм моддий ёрдам ўтказилиши белгиланган.

Банк карталари тайёр бўлган оилаларга тўловлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid