platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Маданият

Андижондан Қайсарига: туркий дунё маданият пойтахти эстафетаси топширилди

Андижон вилояти ҳокимлиги Туркий дунёнинг маданият пойтахти рамзий эстафетасини 2027 йилда ушбу мақомни қабул қиладиган Туркиянинг Қайсари шаҳри ҳокимига тантанали равишда топширди.

Андижондан Қайсарига: туркий дунё маданият пойтахти эстафетаси топширилди

28 ноябрь куни Андижон шаҳридаги "Универсал" мажмуасида "Андижон — 2026 йилда туркий дунёнинг маданият пойтахти" тадбирларининг тантанали ёпилиш маросими концерт дастури билан якунланди.

Байрам концертида Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамбли хонандалари Бобоқул Орзиев ва Хотамжон Зокиржонов, шунингдек, туркий давлатлардан келган опера ва эстрада хонандалари иштирок этди.

Андижондан Қайсарига: туркий дунё маданият пойтахти эстафетаси топширилди

Саҳнада Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон санъаткорлари чиқиш қилди. Улар орасида Ўзбекистон хизмат кўрсатган артистлари Отабек Назиров, Алишер Файз, Райҳон Ғаниева, Жаҳонгир Позилжонов, Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов, қардош давлатлар хонандалари Нелгун Қизилжи, Лале Мамедова, Ақбота Тобагабиллова, Батурмурот Саҳев, Жанболот Жололманов ва бошқа ижрочилар бор эди.

Турли рақс ансамблларининг чиқишлари, хусусан, "Андижон полкаси" концерт дастурининг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди.

Андижондан Қайсарига: туркий дунё маданият пойтахти эстафетаси топширилди

Андижон вилояти ҳокимлиги Туркий дунёнинг маданият пойтахти рамзий эстафетасини 2027 йилда ушбу мақомни қабул қиладиган Туркиянинг Қайсари шаҳри ҳокимига тантанали равишда топширди.

Андижоннинг эса Туркий дунё маданият пойтахти сифатидаги бир йиллик фаолияти якунланди.

2027 йилда эса бу мақом Қайсари шаҳрида давом этади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid