platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Иссиқлик электр станциялари йилига 17,8 миллион куб метр сувни қайта ишлатмоқда

Шунингдек, тизим корхоналарида умумий қуввати 15,9 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишламоқда. Улар йилига қарийб 24 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 7,6 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини вужудга келди. 

Иссиқлик электр станциялари йилига 17,8 миллион куб метр сувни қайта ишлатмоқда

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимида экологик барқарорликни таъминлаш, атмосферага чиқарилаётган ташламаларни камайтириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жамият корхоналарида йилига 25,9 миллион куб метр сув тозаланиб, унинг қарийб 69 фоизи – 17,8 миллион куб метри ишлаб чиқариш жараёнига қайта йўналтирилмоқда. Бу ҳақда ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Наргис Валиева иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Шунингдек, тизим корхоналарида умумий қуввати 15,9 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишламоқда. Улар йилига қарийб 24 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 7,6 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини бермоқда.

Шунингдек, 2026–2030 йилларга мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш дастури тасдиқланди. Унда сувни қайта ишлатиш, сув ҳисобини рақамлаштириш, саноат оқова сувлари ташланадиган нуқталарда автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш, сув танқис ҳудудларда оқова сувларини тозалаш иншоотларини лойиҳалаштириш ҳамда ичимлик суви сарфини камайтириш чоралари белгиланган.

Чиқиндиларни бошқариш ва ерларни рекультивация қилиш йўналишида 2026 йил январь–сентябрь ойларида чиқиндиларни қайта ишлашга йўналтириш бўйича белгиланган ишлар ўз вақтида бажарилиб, 3,9 гектар ер майдони рекультивация қилинди. Саноат чиқиндиларини сақлаш объектларининг техник ва экологик хавфсизлиги доимий назоратда. Бугунги кунга қадар чиқиндилар йўналишида 50 та экосертификат, технологик жараёнлар бўйича эса 15 та “яшил” сертификат олинган.

Қуёш станциялари ҳисобига атмосферага йилига 12,5 минг тонна карбонат ангидрид чиқарилишининг олди олинмоқда. “Яшил макон” дастури доирасида эса 2021–2026 йилларда 361,4 гектар майдонда 596 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid