platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Жиззахдаги 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси тармоққа уланди

Янги станция йилига 4,4 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 500 млн куб метр табиий газни тежаш имкониятига эга. Таққослаш учун, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 1,8 млн хонадоннинг бир йиллий истеъмолини ташкил қилади.

Жиззахдаги 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси тармоққа уланди

Жиззахдаги 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси тармоққа уланиб, электр энергияси етказиб беришни бошлади.

Энергетика вазирлиги Ўзбекистон энергетикаси, аҳолиси ва иқтисодиёти учун яна бир муҳим янгиликни маълум қилди.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қурилган 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси Ўзбекистон ягона энергетика тизимига уланди ва илк генерация қувватларни тармоққа узатишни бошлади.

Янги станция йилига 4,4 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 500 млн куб метр табиий газни тежаш имкониятига эга. Таққослаш учун, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 1,8 млн хонадоннинг бир йиллий истеъмолини ташкил қилади.

Жиззахдаги 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси тармоққа уланди

Э

Бу эса аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш, саноат корхоналарининг узлуксиз ишлаши ва мамлакатимиз иқтисодиёти ривожи учун муҳим аҳамиятга эга.

Маълумот учун: Бу Жиззах вилоятидаги биринчи йирик иссиқлик электр станцияси ҳисобланади. Шу пайтгача вилоятда битта кичик гидроэлектр станцияси ва иккита йирик қуёш электр станцияси мавжуд эди

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid