platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Эл-юрт умиди" стипендиатлардан харажатларни ундиришда давлат божи тўламайди

Янги қонунга кўра, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия шартларини бажармаган талабалардан ўқиш харажатларини суд орқали ундиришда давлат божи тўламайди. Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари лойиҳалари эса камида 10 кун жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

"Эл-юрт умиди" стипендиатлардан харажатларни ундиришда давлат божи тўламайди

"Эл-юрт умиди" жамғармаси фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божи тўлашдан озод қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

ЎРҚ—1190-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Янги қонунга кўра, жамғарма хорижда ўқиш бўйича шартнома шартларини бажармаган стипендиатлардан таълим харажатларини ундириш ҳақидаги даъволар бўйича давлат божи тўламайди.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар буйруқ ҳамда қарорлари лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси камида 10 кун давом этиши белгиланди. Агар дастлабки 5 кун ичида лойиҳа бўйича ҳеч қандай таклиф ёки фикр келиб тушмаса, ҳужжат Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилиши мумкин.

Аввалроқ, жамғарма ижрочи директори Гулноза Исмаилова Platina.uz’га берган интервьюсида охирги беш йил ичида 30 нафар талаба стипендиатлик мақомидан маҳрум қилинганини маълум қилган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid