platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Ўзбекистон Биринчи хоними "Нол чиқинди" Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон Биринчи хоними "Нол чиқинди" Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этиш Туркияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анталия шаҳрида юқори даражадаги учрашувда иштирок этди.

Тадбирда "Нол чиқинди" (Zero Waste) Глобал альянси ташкил этилгани эълон қилинди.

​Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон Биринчи хоними "Нол чиқинди" Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

​Зироат Мирзиёева учрашувда сўзга чиқиб, таклиф ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғанга чуқур миннатдорлик билдирди ҳамда унинг "Нол чиқинди" ташаббусини халқаро миқёсда илгари суришга қўшаётган шахсий ҳиссасини алоҳида эътироф этди. "Нол чиқинди" Глобал альянси ташкил этилиши қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Биринчи хоними "Нол чиқинди" Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

​Ўзбекистон Биринчи хоними Альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш, шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid