platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти. У 2019 йилда ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус томонидан таъсис этилган. Лауреатларни шахсан ЖССТ Бош директори танлайди. 

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти — WHO Director-General’s Award 2026 билан тақдирланди.

Бу қандай мукофот?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти. У 2019 йилда ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус томонидан таъсис этилган. Лауреатларни шахсан ЖССТ Бош директори танлайди.

Ушбу мукофот глобал соғлиқни сақлаш соҳасида алоҳида етакчилик кўрсатиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда аниқ натижаларга эришган шахсларга берилади. Мукофот ҳар йили чекланган сондаги шахсларга тақдим этилади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?


Масалан, 2024 йилда уч нафар, 2025 йилда икки нафар лауреат ушбу мукофотга лойиқ кўрилган. Улар орасида Нобел мукофоти совриндорлари, амалдаги ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва таниқли олимлар бор.

Хусусан, Барбадос Бош вазири Миа Моттли, физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари Каталин Карико ва Дрю Вайсман, глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги таниқли олим Питер Пиот, Гарвард профессори Пол Фармер каби дунёга машҳур шахслар ҳам ушбу мукофот билан тақдирланган.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?



Миа Моттли — иқлим ўзгариши ва унинг инсон саломатлигига таъсири масалаларидаги етакчилиги, шунингдек, микробларга қарши препаратларга чидамлиликка қарши кураш бўйича Глобал етакчилар гуруҳи раиси сифатидаги фаолияти учун 2024 йилда тақдирланган.

Каталин Карико ва Дрю Вайсман — COVID-19га қарши мРНК вакциналарини яратишга йўл очган илмий тадқиқотлари ва ушбу технологияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2024 йилда мукофотланган. Уларнинг кашфиётлари пандемия даврида самарали мРНК вакциналарини ишлаб чиқишда ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Карико ва Вайсман 2023 йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофотига ҳам сазовор бўлган.

Питер Пиот — глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўп йиллик фаолияти ва жамоат саломатлигига қўшган улкан ҳиссаси учун 2023 йилда тақдирланган. У Эбола вирусининг илк кашф этилиши ва биринчи эпидемияни жиловлаш ишларида иштирок этган, кейинчалик ОИВ/ОИТСга қарши глобал курашда етакчи рол ўйнаган.

Пол Фармер — дунёнинг энг кам таъминланган аҳоли қатламларига сифатли тиббий ёрдамни етказиш, соғлиқни сақлашда тенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий тенгсизлик масалаларидаги кўп йиллик фаолияти учун 2022 йилда вафотидан сўнг тақдирланган.

У Гарвард тиббиёт мактабининг Глобал саломатлик ва ижтимоий тиббиёт департаменти раҳбари ҳамда кам таъминланган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи Partners In Health халқаро ташкилоти ҳаммуассиси бўлган.

Зироат Мирзиёеванинг болалар онкологияси бўйича тиббий ёрдам тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги, шунингдек, ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари суриш борасидаги фаолияти эса алоҳида эътироф этилди.

“Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?


ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижаларнинг глобал миқёсдаги эътирофи бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid