platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда мушукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган эркак 7 суткага қамалди

Тармоқларда тарқалган видеода эркак уй йўлагида мушукчани полга босиб, олдинги оёғини бураётгани акс этган. 

Тошкентда мушукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган эркак 7 суткага қамалди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида кўп қаватли уй йўлагида мушукчага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган эркакка 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ мазкур ҳолат видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича маъмурий баённома тузилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига юборилган.

Суд қарори билан унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса ҳақида 29 октябрь куни маълум бўлган эди. Тармоқларда тарқалган видеода эркак уй йўлагида мушукчани полга босиб, олдинги оёғини бураётгани акс этган. Кейинчалик ветеринарлар ҳайвоннинг билак суягида ёрилиш борлигини аниқлашган. 30 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ эркакнинг шахсини аниқланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid