platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Нурафшондаги оқова сув тозалаш иншоотида амалда бажарилган 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўмга бажарилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузилган.

Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торожи фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Сув таъминот ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент ҳудудий бошқармаси ва Тошкент вилояти “Сувоқова” ДУК ўртасидаги шартномага кўра Нурафшон шаҳрида қурилаётган оқова сув тозалаш иншоотида амалда бажарилган 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишларини 87,2 млрд сўмга бажарилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузиб, 13,9 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистонда 250 кишининг картасидан 3 млрд сўмга яқин пул ўғирлаган гуруҳ фош этилгани хабар берилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid