platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қорақалпоғистонда 250 кишининг картасидан 3 млрд сўмга яқин пул ўғирлаган гуруҳ фош этилди

Гуруҳ аъзолари 2025 йилнинг августидан буён хориждаги шериклари юборган APK вирусли дастурларини тарқатиш билан шуғуллангани аниқланган. Фуқаролар ушбу зарарли файлни юклаб олганидан сўнг, уларнинг банк карталари маълумотлари ва баланси ҳақидаги ахборот фирибгарлар қўлига ўтган. 

Қорақалпоғистонда 250 кишининг картасидан 3 млрд сўмга яқин пул ўғирлаган гуруҳ фош этилди

Қорақалпоғистонда ўтказилган оператив-техник тадбирларда 250 нафар фуқаронинг банк карталаридан қарийб 3 миллиард сўм маблағни ўзлаштирган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департамент эълон қилган видеога кўра, гуруҳ таркиби 22 ёшли уч нафар нукуслик ёшлардан иборат бўлган.

Улардан бири муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган М. исмли фуқаро Telegram’даги ёпиқ каналлар орқали хорижликлар билан алоқа ўрнатган.

Суриштирувлар давмида гуруҳ аъзолари 2025 йилнинг августидан буён хориждаги шериклари юборган APK вирусли дастурларини тарқатиш билан шуғуллангани аниқланган. Фуқаролар ушбу зарарли файлни юклаб олганидан сўнг, уларнинг банк карталари маълумотлари ва баланси ҳақидаги ахборот уларга келиб тушган.

Олинган маълумотлар асосида М. ва унинг шериклари Е. ҳамда А. исмли шахслар фуқароларнинг пластик карталарини янги дастурларга улаб, SMS кодларни қўлга киритган ва маблағларни бошқа карталарга ўтказиб олган. Шундан сўнг пулларни хориждаги шерикларига юбориб, ўз хизматлари учун 15 фоизгача USDT (криптовалюта) кўринишида улуш олган.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари компьютерхоналардаги ёшларни ва бошқа шахсларни 50 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган моддий манфаатдорлик эвазига мобил тўлов иловаларидан верификациядан ўтказиш, уларнинг номига виртуал банк карталари ва SIM-карталарни расмийлаштиришга жалб қилган.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари умумий ҳисобда 250 га яқин фуқаронинг 3 миллиард сўмга яқин маблағини талон-торож қилган.

ИИБ вакилининг таъкидлашича, улардан бири бу йўлдан қайтмоқчи бўлганида, хориждаги шериклари томонидан унга нисбатан таҳдид ва босимлар ўтказилган, шахсий маълумотлари тарқатиб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари якунланган Тўпланган ҳужжатлар жазо қўллаш учун жиноят ишлари бўйича судга юборилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid