platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Нурмат Отабеков ўлат бўйича хавотирли хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистонда ўлат ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларнинг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар тизими яратилган. 

Нурмат Отабеков ўлат бўйича хавотирли хабарларга муносабат билдирди

Нурмат Отабеков Ўзбекистонда ўлат билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини билдирди.

​Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Иркутск шаҳрида ўлат касаллиги бўйича гумон қилиниш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

​Хўш, бу маълумотлар қанчалик асосли? Юртимизга шу каби хавфли юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш борасида қандай профилактик чоралар кўрилган?

​Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков бу жавоб берди.

​— Аввало шуни айтиш керакки, мамлакатимизда ўлат касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ.

​Россия Федерациясининг «Роспотребнадзор» ташкилоти расмий маълумотларига кўра, Иркутск шаҳрида кузатилган ҳолатнинг ўлат касаллиги, хусусан, унинг ўпка шакли билан боғлиқ экани ҳозирча тасдиқланмаган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли текширувлар олиб борилмоқда.

​Ўлат — бактериялар томонидан чақириладиган ўта хавфли юқумли касаллик. Унинг табиий ўчоқлари дунёнинг айрим ҳудудларида мавжуд. Хасталик асосан майда сут эмизувчи ҳайвонлар орасида учраб, инсонга кўп ҳолларда касалланган ҳайвонлар ва улардаги бургалар чақиши орқали юқиши мумкин.

​Юртимизда шу ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларнинг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар тизими яратилган.

​Хусусан, айни пайтда давлат чегараларини кесиб ўтиш жойлари (халқаро аэропортлар, темир йўл станциялари, автомобиль йўллари)да 53 та санитария назорат пункти фаолият юритмоқда. Улар орқали хориждан юртимизга кириб келаётган шахслар доимий тиббий кузатувдан ўтказилади.

​Қолаверса, ҳудудий санитария-эпидемиология хизматларининг ўта хавфли юқумли касалликларни аниқлашга ихтисослашган лабораториялари зарур диагностик воситалар, озуқа муҳитлар, реагентлар ва реактивлар билан тўлиқ таъминланган.

Аввалроқ АҚШ Иркутскдаги ҳолат сабаб фуқароларини огоҳлантирди ва Россияни тарк этишга чақирганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid