platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Боғчада ток урган бола: Фарғонада қатор мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин

2026 йил февралида Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида болани юқори кучланишли ток урганди. Суд 45 млн сўм маънавий зарар бўйича ҳукм чиқарган. Бироқ боланинг отаси суд ҳукмидан норози бўлиб, апелляция шикояти берган.

Боғчада ток урган бола: Фарғонада қатор мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин

2026 йил февралида Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида болани юқори кучланишли ток урганди. Ушбу иш юзасидан қатор мансабдорлар жавобгарликка тортилиш мумкин.

Мазкур ҳодиса сабаб боғча раҳбари ва яна икки ташкилот мансабдор шахсининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун материаллар прокуратурага юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2026 йил 23 июндаги ҳукмига кўра, 66-сонли ДМТТ тарбиячиси Н.Р., “Фахр” хусусий корхонаси иш юритувчиси Ж.М. ҳамда Фарғона тумани электр таъминоти корхонаси электромонтёри Д.Х. Жиноят кодексининг 116-моддаси 1-қисми — касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбли деб топилган.

Уларга тегишли жазолар тайинланган.

Шунингдек, суд ҳукми билан судланувчилардан жабрланувчининг қонуний вакили фойдасига 45 млн сўм маънавий зарар ундириш белгиланган. Боланинг отаси А.Қодиров суд ҳукмидан ҳамда ҳодисага алоқадор деб ҳисоблаган бошқа шахслар жавобгарликка тортилмаганидан норози бўлиб, апелляция шикояти берган.

Фарғона вилоят суди апелляция инстанцияси жиноий жавобгарликка тортилган уч шахсдан ташқари, 66-сонли ДМТТ раҳбари, “Фахр” МЧЖ раҳбари ҳамда Фарғона тумани электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, шунингдек, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни Фарғона шаҳар прокурорига юборган.

Суд муҳокамаси тергов органи томонидан қўйилган айблов доирасида ўтказилади. Шу сабабли суд тергов томонидан жиноий жавобгарликка тортилмаган шахсларнинг айбдорлиги масаласини кўриб чиқишга ваколатли эмас.

Ҳозирда боланинг отаси Фарғона вилоят судига тафтиш тартибида ҳам шикоят киритган. Ундаги важлар тафтиш инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid