platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланмоқда

Мамлакатда ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага ҳам асосланмоқда. Ривожланган давлатларнинг кўпчилигида таълимнинг асосий босқичлари битта бошқарув тизими доирасида мувофиқлаштирилади. Бундай бошқарув модели АҚШ, Англия, Австралия, Корея, Латвия, Литва, Нидерландия, Чехия, Норвегия, Финляндия, Хитой, Япония ва бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам қўлланади.

Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланмоқда

Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди.

Янги вазирлик мактабгача таълим, мактаб, касбий ва олий таълимдан тортиб, олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлаш, малака ошириш ҳамда қўшимча ва норасмий таълимгача бўлган барча йўналишларни қамраб олади.

Бундай ёндашув таълимнинг барча босқичларини ягона мақсад ва умумий ёндашувлар асосида ривожлантириш, улар ўртасидаги узвийликни таъминлаш ҳамда инсоннинг таълим олиши ва касбий ривожланишини яхлит жараён сифатида ташкил этишга хизмат қилади.

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага ҳам асосланмоқда. Ривожланган давлатларнинг кўпчилигида таълимнинг асосий босқичлари битта бошқарув тизими доирасида мувофиқлаштирилади.

Бундай бошқарув модели АҚШ, Англия, Австралия, Корея, Латвия, Литва, Нидерландия, Чехия, Норвегия, Финляндия, Хитой, Япония ва бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам қўлланади. Бу таълим сиёсатини умумий ёндашув асосида самарали амалга ошириш имконини беради.

Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланмоқда

Таълим сиёсатининг асосий йўналишларини ягона бошқарув тизими доирасида мувофиқлаштириш таълимнинг турли босқичлари ўртасидаги изчилликни кучайтириш ва таълим сифатини ошириш учун яхлит ёндашувни шакллантиради.

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари мустақиллигини кенгайтириш янги тизимнинг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади. Давлатнинг олий таълим муассасалари фаолиятига аралашувини қисқартириш, уларга кенгроқ мустақиллик бериш ҳамда нодавлат сектор учун қўшимча имкониятлар яратиш кўзда тутилмоқда.

Дунё тажрибасида эркин рақобат ва бозор талаби таълим сифатини оширишга муҳим туртки беради. Бу олий таълим муассасаларини таълим дастурлари ва хизматларини мунтазам такомиллаштиришга, сифат учун рақобат қилишга ундайди.

Янги тизимнинг асосий мақсади — таълимнинг барча босқичларини ўзаро узвий боғлаш, таълим сифатини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга хизмат қиладиган ягона, замонавий тизимни шакллантириш.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid