platina.uz
Жамият

"Одамлар кўчада ётибди": Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги танқидларга жавоб берди

Тармоқда "Таълим вазирлигида кимлар ишлайди?" сарлавҳаси остида "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қабулхонасига яқинда боргандик, одамлар кўчада ётибди" мазмунидаги хабар ёритилди. Айтилишича, видеода акс этган ҳолат жорий йилнинг май ойида содир бўлган. 

"Одамлар кўчада ётибди": Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги танқидларга жавоб берди

Тармоқда "Таълим вазирлигида кимлар ишлайди?" сарлавҳаси остида "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қабулхонасига яқинда боргандик, одамлар кўчада ётибди" мазмунидаги хабар ёритилган.

Видеохабар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Айтилишича, видеода акс этган ҳолат жорий йилнинг май ойида содир бўлган. Ушбу фуқаронинг мурожаати вазирлик масъуллари томонидан белгиланган тартибда ўрганилган, унга тегишли тушунтиришлар берилган. Мазкур ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар вазирликда мавжуд.

Шу сабабли, бир неча ой аввал содир бўлган ҳолатни "яқинда бўлган воқеа" сифатида тақдим этиш жамоатчиликни чалғитиши мумкин. Ахборот тарқатишда воқеанинг санаси, мазмуни ва ҳаққонийлигини текшириш — ҳар бир масъулиятли ахборот тарқатувчининг вазифасидир.

"Афсуски, сўнгги вақтларда мактабгача ва мактаб таълими тизими фаолиятига оид асосли ва асоссиз танқидлар, контекстдан узиб олинган ҳолатлар ҳамда эски видеоларни янги воқеадек тақдим этиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Ҳақиқатга асосланмаган, бир томонлама ёки атайлаб нотўғри талқин қилинган ахборот тарқатиш таълим тизимига, унда меҳнат қилаётган минглаб фидойи устоз ва мутахассисларнинг шаънига салбий таъсир кўрсатади. Ахборот майдонидаги ҳар қандай хабарни текширмасдан тарқатиш, эски тасвирларни янги воқеа сифатида кўрсатиш ёки бирор тизим ҳақида салбий тасаввур уйғотишга хизмат қиладиган ахборот оқимига эргашиш жамоатчилик манфаатига хизмат қилмайди.

Шу муносабат билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ахборот тарқатишда холислик, масъулият ва журналистик-ахлоқий меъёрларга амал қилишга, текширилмаган маълумотларга берилмасликка ҳамда турли ахборот хуружи ва сунъий шов-шувларга қўшилмасликка чақирамиз", дейилади хабарда.

"Ахборот тарқатишда шов-шув эмас, ҳақиқат устувор бўлиши керак", дейилади вазирлик хулосасида.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid