platina.uz
Жаҳон

Путин Рамзан Қодировни энг юқори ҳарбий унвон билан мукофотлади

Армия генерали Россия Қуролли Кучларидаги генераллар орасида энг юқори ҳарбий унвондир. 2020 йилда Қодиров генерал-майор, 2022 йилда генерал-лейтенант ва ўша йилнинг октябрь ойида эса генерал-полковник унвонига кўтарилганди.

Путин Рамзан Қодировни энг юқори ҳарбий унвон билан мукофотлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда энг юқори армия генерали унвонини олди. Россия Миллий гвардияси директори Виктор Золотов Чеченистон раҳбарига погонлар ва тўқ қизил беретини топширди.

Қодировга Владимир Путин фармони билан армия генерали унвони берилди. Мукофотни топшириш маросими Грознийда бўлиб ўтди.

Армия генерали Россия Қуролли Кучларидаги генераллар орасида энг юқори ҳарбий унвондир. 2020 йилда Қодиров генерал-майор, 2022 йилда генерал-лейтенант ва ўша йилнинг октябрь ойида генерал-полковник унвонига кўтарилганди.

Ҳарбий унвонларидан ташқари, Рамзан Қодиров бир қатор Россия давлат мукофотларига ҳам эга. 2004 йилда у Россия Федерацияси Қаҳрамони унвони ва Олтин Юлдуз медали билан тақдирланган. Кейинчалик у 4, 3 ва 2-даражали "Ватанга хизматлари учун" ордени, "Жасорат" ордени, "Шон-шараф" ордени ва Александр Невский ордени билан тақдирланган.

Қодиров 2006 йилда 4-даражали "Ватанга хизматлари учун" ордени, 2021 йилда 3-даражали ва 2024 йил февраль ойида 2-даражали орден билан тақдирланган. У 2022 йилда Чеченистоннинг "ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси" учун Александр Невский ордени билан тақдирланган.

Россия давлат мукофотларидан ташқари, 2005 йилда Чеченистон раҳбари отаси, Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Қодиров номи билан аталган республиканинг энг юқори мукофоти — Қодиров орденини олди. 2018 йилда у Беларусь Халқлар Дўстлиги ордени ва 2022 йилда Қуддус Юлдузи ордени билан тақдирланган.

Қодировлар оиласи мукофотлари

"Верстка" газетасининг ёзишича, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан токи 2025 йил августигача Чеченистон раҳбарининг оиласи қарийб 150 та мукофот олган. Рамзан Қодировнинг ўзи 31 та мукофот олган. Унинг вориси деб ҳисобланган ўғли Адам 16 та мукофот билан иккинчи, қизи Ойша эса ўнта тақдирлов билан учинчи ўринни эгаллаган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid