Рамзан Қодиров сайловда 99,85 фоиз овоз билан ғалаба қозонди
49 ёшли Қодиров охирги йилларда бир неча бор истеъфога чиқиш ниятида эканлигини айтиб келади. Хусусан, у 2025 йил май ойида лавозимдан озод этишни сўраган. Унинг соғлиғи бўйича муаммолар бўйича ҳам турли миш-мишлар мавжуд.

Рамзан Қодиров тўғридан-тўғри сайловларда Чеченистон раҳбарлигини сақлаб қолди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Қайд этилишича, 98,71% протоколлар қайта ишланганидан сўнг, у 99,85% натижа билан Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди. Сайловларда Қодировга республика Жамоатчилик палатаси раиси, “Адолатли Россия” томонидан номзод қилиб кўрсатилган Исмоил Денилханов ва минтақавий парламент депутати Холид Накаев рақиблик қилди.
Қодиров 2026 йилнинг июл ойида тўғридан-тўғри сайловларда қатъий турганини таъкидлаган эди.
“Мен ўзим хоҳиш билдирдим ва бизда тўғридан-тўғри сайловлар бўлишини сўрадим... Ҳаммадан муҳими, халқ ўз республика раҳбари учун ўзи овоз бериши керак. Халққа хизмат қиладиган шахс учун тўғридан-тўғри”.
49 ёшли Қодиров охирги йилларда бир неча бор истеъфога чиқиш ниятида эканлигини айтиб келади. Хусусан, у 2025 йил май ойида лавозимдан озод этишни сўраган.
“Мен, аксинча, ўзимни лавозимдан озод қилишларини сўрайман. Бошқа кишининг ўз ташаббуслари, ўз қарашлари бўлади. Умид қиламанки, менинг илтимосим қўллаб-қувватланади”, — деган у.
Ўша вақтда Қодировнинг соғлиги ёмонлашгани, ҳатто унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, булар миш-миш бўлиб чиқди.
Маълумот учун, Қодиров 2007 йилдан бери Чеченистонга раҳбарлик қилиб келмоқда. Бу минтақа раҳбарлари орасида энг узоқ муддатли кўрсаткич. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ва Москва мери Сергей Собянин 2010 йилда лавозимга киришган.
