platina.uz
Сиёсат

Президент администрацияси ҳузурида таълим стратегияси бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда

Ишчи гуруҳга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади. 

Президент администрацияси ҳузурида таълим стратегияси бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда

Президент администрацияси ҳузурида инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ишчи гуруҳга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.

Гуруҳ таркибига таълим муассасаларини йўлга қўйиш ва самарали тизимларни яратишда тажрибага эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинади.

Аввалроқ президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва фан вазирлигига бирлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid