platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда B2 сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ҳозирча ишдан олинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 28 сентябрда таълим бошқармаларига хат юборган. Унга кўра, айни вақтда камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари мактабларда ишлашни давом эттиришлари мумкин. 

Ўзбекистонда B2 сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ҳозирча ишдан олинмайди

Ўзбекистонда B2 сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномаси ҳозирча бекор қилинмайди.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 28 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборган кўрсатма хатида айтилади.

Унга кўра, айни вақтда камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари мактабларда ишлашни давом эттиришлари мумкин.

Ўзбекистонда B2 сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ҳозирча ишдан олинмайди

Аввал жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида тегишли сертификатга эга бўлмаган педагог ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш назарда тутилган эди. Вазирлик хатида келтирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганидан сўнг мазкур масала юзасидан қўшимча маълумот берилади.

B2 сертификати талаби

2021 йилда қабул қилинган ҳукумат қарорларига биноан, хорижий тиллар ўқитувчиларидан 2025/26 ўқув йилига қадар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тил сертификатига эга бўлиш талаби қўйилган. 2025 йилнинг июлида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари республика кенгаши халқаро тил сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатмаслик бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid