platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда озарбайжон тили бўйича бепул курслар ташкил этилади

Машғулотлар Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида бўлиб ўтади. Ушбу марказ Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида жойлашган.

Ўзбекистонда озарбайжон тили бўйича бепул курслар ташкил этилади

Ўзбекистонда озарбайжон тилини ўрганиш истагида бўлганлар учун бепул тил курслари ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Рашад Мамедов X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Курслар Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида бўлиб ўтади. Ушбу марказ Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида жойлашган. Курслар 30 сентябрдан бошланади ва бепул бўлади.

“Курсларда иштирок этиш орқали сиз малакали мутахассис кўмагида озарбайжон тилининг бой луғат таркиби, грамматик тузилиши ва тўғри сўзлашув қоидаларини ўрганишингиз, шунингдек, кундалик мулоқот кўникмаларингизни ривожлантиришингиз мумкин”, деди дипломатик миссия раҳбари.

Курсларда қатнашишни истаганлар қуйидаги постердаги QR-кодни сканерлаб, рўйхатдан ўтиши зарур.

Ўзбекистонда озарбайжон тили бўйича бепул курслар ташкил этилади
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid