Марко Рубио ва тил: давлат котибига саволни хорижлик журналист бергани маълум бўлди
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Регистон майдонига ташрифи давомида унга рус тилида савол берилгани ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Айрим чет эл нашрлари савол маҳаллий журналист томонидан берилганига эътибор қаратмоқда.
Регистон майдонидаги матбуот мулоқотида тил билан боғлиқ реплика АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва савол берган Bloomberg агентлиги журналисти Эрик Мартин ўртасидаги қисқа суҳбат чоғида янгради.
Рубио суҳбатдоши рус тилида гапира олишини билгач, унга “Бу ернинг тили — ўзбекчани биласизми? Бу қайси тил, рус тилими? Рус тили бу ерда аллақачон расмий тил эмас, лекин кўпчилик шу тилда гаплашади, буни тушунаман” деди.
Суҳбат давомида айтилган тил ҳақидаги фикрлар айнан Bloomberg журналистига тегишли.





