“Бу мукофотни Оқ уйга тақиб кираман!”: Шавкат Мирзиёев Марко Рубиони мукофотлади
Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Унинг Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришдаги ҳиссаси эътироф этилди. Сержио Гор эса Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горга давлат мукофотларини топширди.
.jpg)
Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Унинг Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси эътироф этилди. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини илгари суриш, икки мамлакат халқлари ўртасидаги ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари алоҳида таъкидланди.

Сержио Гор эса Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Унинг сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, икки томонлама келишувларни амалга ошириш, америкалик сармоядорларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматлари эътироф этилди.
.jpg)





