platina.uz
Жамият

Тошкентда метрология бўйича халқаро ёзги мактаб иш бошлади

Тадбирнинг асосий мақсади — UTC ва UTC(k) вақт шкалаларини яратиш, солиштириш ва узатиш, юқори аниқликдаги вақт ва частота ўлчашларини амалга ошириш ҳамда уларнинг метрологик кузатувчанлигини таъминлаш бўйича замонавий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Тошкентда метрология бўйича халқаро ёзги мактаб иш бошлади

Тошкентда BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL ўз ишини бошлади.

2026 йил 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ) мезбонлигида BIPM–COOMET UTC Summer School халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

Мазкур халқаро тадбир Bureau International des Poids et Mesures (BIPM), COOMET TC 4 “Information and Training”, Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда ҳамда IEEE UFFC томонидан ҳомийлик қилинган.

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу халқаро ёзги мактабда 25 та хорижий мамлакатдан жами 31 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Уларнинг 11 нафари ривожланган мамлакатларнинг етакчи халқаро экспертлари сифатида лекторлик фаолиятини олиб бораётган бўлса, 20 нафари вақт ва частота метрологияси йўналишида билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ёзги мактаб иштирокчиси сифатида қатнашмоқда.

Тошкентда метрология бўйича халқаро ёзги мактаб иш бошлади

Тадбирнинг асосий мақсади — UTC ва UTC(k) вақт шкалаларини яратиш, солиштириш ва узатиш, юқори аниқликдаги вақт ва частота ўлчашларини амалга ошириш ҳамда уларнинг метрологик кузатувчанлигини таъминлаш бўйича замонавий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Ёзги мактаб дастуридан UTC ва UTC(k) вақт шкалалари, атом соатлари, GNSS орқали вақт ва частотани узатиш, метрологик кузатувчанлик, ўлчаш ноаниқлигини баҳолаш, статистик таҳлил ва замонавий вақт-частота технологиялари бўйича маърузалар ҳамда амалий машғулотлар ўрин олган.

Тошкентда метрология бўйича халқаро ёзги мактаб иш бошлади

BIPM–COOMET UTC Summer School 28–30 сентябрь кунлари давом этиб, вақт ва частота метрологияси соҳасида халқаро тажриба алмашиш, илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда миллий метрология институтлари мутахассисларининг салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid