Тошкент вилоятида 11-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонида энг юқори баллни қўлга киритди
Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб ўқувчиси Саидаъзамхон Акромхонов IELTS имтиҳонида 9.0 балл натижани қўлга киритди. Бу кўрсаткич номзоднинг инглиз тилини мукаммал, яъни она тили даражасида билишини англатади.

11-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонида 9.0 баллни қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб ўқувчиси Саидаъзамхон Акромхонов IELTS имтиҳонида 9.0 балл натижани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, 9.0 балл IELTS имтиҳонидаги энг юқори (максимал) натижа ҳисобланади. Бу кўрсаткич номзоднинг инглиз тилини мукаммал, яъни она тили даражасида (Expert User) билишини англатади.
Дунё миқёсида ҳам 11-синф ўқувчисининг глобал миқёсда IELTS 9.0 олиши жуда камдан-кам учрайдиган ва юқори кўрсаткичдир.




