platina.uz
Жаҳон

IELTS техник носозлик сабаб минглаб натижалар хато эълон қилинганини билдирди

2023 йил августидан бери олинган баъзи натижалар нотўғри бўлган. Кўпчилик имтиҳон топширувчиларда юқорироқ балл қайд этилган. 

IELTS техник носозлик сабаб минглаб натижалар хато эълон қилинганини билдирди

IELTS техник носозлик сабаб минглаб натижаларни қайта кўрикдан ўтказди.

IELTS тест-топширувчиларига бутун дунё бўйлаб хабар берилди: 2023 йил августидан бери олинган баъзи натижалар нотўғри бўлган ва ҳозир янгиланган баллар эълон қилинди.

Нотўғри тест натижалари IELTS Academic ва General Training тестларининг айрим тинглаб тушуниш (Listening) ва ўқиб тушуниш (Reading) бўлимларида юзага келган “техник носозлик” билан боғлиқ. Кўпчиликда баллар оширилган, баъзиларники эса пасайтирилган. Аксарият тест-топширувчиларда бўлимлар бўйича баллар ўзгарган, айримларида ҳатто 0,5 банд фарқ ҳам бўлган.

“IELTS яқинда 2023 йил августидан 2025 йил сентябрьига қадар бўлган даврда айрим тест-топширувчиларнинг натижалари нотўғри эканлиги аниқлади,” — дейилади ташкилот баёнотида.

Ташкилот таъкидлашича, йилига миллионлаб IELTS тестларининг сифатини таъминлаш учун улар “қатъий сифат назорати тартибларига” эга ва бу каби ҳолат такрорланмаслиги учун “барча зарур чоралар кўрилган”.

IELTS — IDP, Cambridge University Press ва British Councilʼга тегишли — ушбу масала бўйича махсус ёрдам саҳифасини ишга туширди. Унда тез-тез сўраладиган саволлар, янгиланган балларни қандай олиш мумкинлиги ҳамда номзодлар ва ташкилотлар учун кейинги қадамлар бўйича кўрсатмалар берилган.

Натижаси ўзгарган тест-топширувчиларга пулни қайтариш ва бепул қайта топшириш имконияти берилиши айтиб ўтилди.

Гудин шундан хавотир билдирдики, дастлаб паст балл олган баъзи тест-топширувчилар “ўқиш ёки иш бўйича ҳаётларини ўзгартириши мумкин бўлган имкониятларни қўлдан бой берган бўлиши” мумкин.

Жанубий Кореядаги Test Resources компанияси эгаси Майкл Гудиннинг айтишича, техник носозлик айрим номзодларнинг иммиграция ёки яшаш талабларига жавоб беришига тўсқинлик қилган бўлиши мумкин. “Бу одамларнинг баъзилари учун энди жуда кеч бўлиши мумкин. Уларга ачинаман,” — деди у.

У, шунингдек, баллари юқорироқ кўрсаткичга “нотўғри равишда ошириб юборилган” номзодлар академик муҳитда қийналиб қолган бўлиши мумкинлигидан ҳам хавотирда.

“Тест ташкилотлари хато қилса, оқибатлари жуда кенг кўламли ва чуқур бўлиши мумкин,” дея қўшимча қилди Гудайн.

IELTS бу муаммони “ички масала” деб таърифлади ва сабаблар юзасидан тўлиқ текширув ўтказилганини, “ҳозирги ёки келажакдаги номзодлар бунга дуч келмаслиги, ҳамда таъсир кўрганларга нисбатан муаммо бартараф этилиши”ни таъминлаш учун барча чоралар кўрилганини билдирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid