platina.uz

Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS олиш бўйича маълумотлари очиқланди

Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилда 10 152 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 52 706 нафарга етган.

Жамият
14 декабрь, 11:57
Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS олиш бўйича маълумотлари очиқланди

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS олиш бўйича маълумотларини очиқлади.

Фото: Алишер Саъдуллаев

Унга кўра, IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилда 10 152 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда 52 706 нафарга етган. Яъни 4 йилда 5 баробарга ўсиш кузатилган.

Шунингдек, 7-8 балл (C1 даража) қўлга киритганлар сони 2020 йилда 1807 нафарни ташкил этган бўлса, 2024 йил ҳолатига 13 424 нафарни ташкил этмоқда. Ўз навбатида бу 7,4 баробарга ўсиш кузатилганини англатади.

8,5-9 балл (C2 даража) қайд этганлар сони 2020 йилда 14 нафар бўлган, 2024 йил ҳолатига эса уларнинг сони 332 нафарга етган.

Фото: Алишер Саъдуллаев

Бу инглиз тилини “native speaker” даражасида ўзлаштирган ёшлар 2021 йилдагига қараганда қарийб 23,7 баробарга ортганини англатади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+