platina.uz
Жамият

Ўзбекистон энергетика тизимидаги ҳодиса туфайли Қозоғистоннинг бир қисми электрдан узилди

Асосан қишлоқ хўжалиги сув насослари ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилди. Ҳозирда электр таъминоти тўлиқ тиклангани айтилмоқда. 

Ўзбекистон энергетика тизимидаги ҳодиса туфайли Қозоғистоннинг бир қисми электрдан узилди

Бугун соат 05:05 да Сирдарё вилоятида жойлашган EDF компаниясига тегишли янги иссиқлик электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

​Мазкур станция янги қурилган бўлиб, айни вақтда унда синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

​Станциянинг авариявий ўчиши натижасида аварияга қарши автоматика ишлаб, республиканинг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинча узилди. Асосан қишлоқ хўжалиги сув насослари ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилди.

​Ҳозирги вақтда электр таъминотидан узилган истеъмолчиларнинг барчаси тармоққа қайта уланди.

​Электр таъминотини тиклаш жараёнида энергия сақлаш тизимларидаги ҳамда электр станцияларидаги заҳира қувватлар ишга туширилиб, истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа уланди.

Ўзбекистон энергетика тизимидаги ҳодиса туфайли Қозоғистоннинг бир қисми ҳам электрдан узилди.

​Қозоғистон вазият туфайли истеъмолчиларга умумий ҳажми 962 МВт бўлган чеклашлар жорий этган. Ҳодиса содир бўлганидан энергетика тизимларининг параллел ишлаши тиклангунига қадар 41 дақиқа ўтган. Истеъмолчиларга қўйилган чеклашлар олиб ташланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid