platina.uz
Жамият

Экологик экспертиза хулосаси учун аризалар фақат ЯИДХП орқали қабул қилинади

2026 йил 11 майдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали қабул қилиш ва хулосаларни электрон шаклда бериш тартиби белгиланган.

Экологик экспертиза хулосаси учун аризалар фақат ЯИДХП орқали қабул қилинади

Экологик экспертиза хулосасини олиш учун аризалар фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

2026 йил 24 сентябрь соат 18:00 дан бошлаб давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун аризалар фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали қабул қилинади.

Маълумот учун, 2026 йил 11 майдаги 234-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали қабул қилиш ва хулосаларни электрон шаклда бериш тартиби белгиланган.

Мазкур тартибни жорий этиш бўйича зарур техник ишлар амалга оширилди. ЯИДХПда тест режимида аризаларни қабул қилиш ва улар бўйича хулосаларни электрон шаклда бериш синовдан ўтказилди. Синов жараёнлари муваффақиятли якунлангани муносабати билан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун аризалар фақат my.gov.uz орқали қабул қилинади.

Шу санадан бошлаган ҳолда eco-service.uz сайти орқали аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.

Аризаларни белгиланган тартибда my.gov.uz портали орқали юборишингиз сўралади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid