platina.uz
Жамият

Қирғизистон билан чегарадаги “Кесканёр” пости очилади

Ушбу нуқта “Дўстлик” постига нисбатан икки баробар катта саналади. Президент уч ойда унинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, қурилишни бошлаш вазифаси қўйилди. Бу юк ташиш ҳажмини 2-3 карра ошириш ва муддатини бир ҳафтага қисқартиришга хизмат қилади.

Қирғизистон билан чегарадаги  “Кесканёр” пости очилади

Андижоннинг транспорт ва логистика имкониятларини кенгайтириш бўйича йирик лойиҳалар белгиланди.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳисобига юк ташиш ҳажмини 10 карра ошириб, йилига 15 миллион тоннага етказиш имкони пайдо бўлади.

Шу муносабат билан йил якунигача Қўрғонтепа ва Хонободдаги 300 гектар майдонда 600 миллион долларлик логистика комплекси лойиҳасини бошлаш топширилди.

Қирғизистон билан “Дўстлик” постига нисбатан икки баробар катта “Кесканёр” чегара постини очиш бўйича келишувга эришилгани қайд этилди. Уч ойда унинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, қурилишни бошлаш вазифаси қўйилди. Бу юк ташиш ҳажмини 2-3 карра ошириш ва муддатини бир ҳафтага қисқартиришга хизмат қилади.

Янги транспорт оқимига мос равишда 78 километрли “Хонобод – Андижон” пулли автомобил йўлини лойиҳалашга киришилади.

Шу ойдан “Тошкент – Андижон” тезюрар поезди йўлга қўйилиб, сафар вақти 6 соатдан 4 соатга қисқарди. Келгуси йил “Тошкент – Андижон” пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича амалий ишлар бошланади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid