platina.uz
Спорт

Самарқанддаги шахмат олимпиадасида Исроилга техник мағлубият ёзилди

Бунга Йом-Киппур диний байрами муносабати билан ўйинлар вақтини ўзгартириш бўйича берилган сўров рад этилгани сабаб бўлди. Аввал Покистон Исроилга қарши ўйнашдан бош тортганди. 

Самарқанддаги шахмат олимпиадасида Исроилга техник мағлубият ёзилди

2026 йилги шахмат Олимпиадасида Исроилнинг эркаклар ва аёллар термалари 6-тур учрашувларида иштирок этмади.

Бунга Йом-Киппур диний байрами муносабати билан ўйинлар вақтини ўзгартириш бўйича берилган сўров рад этилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда "World Chess" хабар қилди.

Самарқандда ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг 6-турида Исроилнинг эркаклар термаси Нидерландия, аёллар термаси эса Болгарияга қарши баҳс олиб бориши керак эди. Бироқ икки жамоа ҳам белгиланган вақтда ўйинга чиқмади.

Натижада Нидерландия эркаклар ўртасидаги баҳсда, Болгария эса аёллар ўртасидаги учрашувда 4:0 ҳисобида техник ғалаба қайд этди. Бу учрашувларда бирорта ҳам юриш амалга оширилмаган.

Исроил томони 6-тур учрашувларини Йом-Киппур муносабати билан ўзгартиришни сўраган. Жамоа баҳсларни 21 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 19:30 дан кейин бошлаш ёки 22 сентябрь — Олимпиададаги дам олиш кунига кўчиришни таклиф қилган.

Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) ушбу таклифни Нидерландия ва Болгария томонига етказган. Бироқ икки жамоа ҳам белгиланган вақтни ўзгартиришга рози бўлмаган.

FIDE вакилига кўра, мусобақа қоидаларига асосан рақиб жамоалар бундай сўровни рад этиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтиш керак, аввал Покистон термаси Исроилга қарши ўйнамагани учун техник мағлубият ёзилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid