platina.uz

Натижалар қаноатланарли эмас: Самарқандда жаҳон чемпионати давом этмоқда

Ўзбекистонликлар орасида Нодирбек Якуббоев нисбатан яхши кўрсаткич қайд этди. 

Спорт
27 декабрь 2023 йил
Натижалар қаноатланарли эмас: Самарқандда жаҳон чемпионати давом этмоқда

Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича VI жаҳон чемпионати давом этяпти.
Унда 51 давлатдан келган 334 нафар шахматчи 12 та медал учун беллашмоқда. Чемпионатнинг умумий соврин жамғармаси 1 млн АҚШ долларига тенг.

Таъкидлаш керак, халқаро чемпионатда шахматнинг 2 та йўналиши - рапид ва блиц бўйича Халқаро шахмат федерацияси FIDE рейтингида очколари 2550 (эркаклар) ва 2250 (аёллар)дан паст бўлмаган шахматчилар қатнаша олади.

Рапид бӯйича мусобақалар 26-28 декабрь кунлари, блиц бӯйича эса 29-30 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Айни пайтда чемпионатда юртдошларимиз кӯрсатаётган натижалар ёмон эмас, бироқ қаноатланарли ҳам эмас.

Чемпионат ӯйинлари бошланган 26 декабр куни 33 шахматчи (20 нафар эркак ва 13 нафар хотин-қиз) дан иборат Ўзбекистон терма жамоаси нисбатан муваффақиятли натижа қайд этишди.

Рапид йўналиши бўйича эркаклар 5 та, аёллар эса 4 та тур баҳсларини ўтказишди.

Жумладан, эркаклар жамоасининг 4 нафар вакили - Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Вохидов, Жаҳонгир Ваҳидов ва Нодирбек Якуббаев 5 та тур ӯйинларини муваффақиятли якунлашди.

Эркаклар жамоасининг 4 вакили - Жавоҳир Синдаров, Ортиқ Нигматов, Ҳумоюн Бекмуратов ва Муҳаммадали Абдураҳмонов умумий ҳисобда дуранг натижа кӯрсатишди.

Аёллар жамоасининг 3 вакили - Умида Омонова, Маржона Маликова ва Зилола Актамова ҳам 4 та тур натижаларига кўра мувафаққиятли иштирок этишди.

Афруза Ҳамдамова ҳамда Юлдуз Ҳамрақулова умумий ҳисобда дуранг натижаларни қайд этди.

Хорижлик шахмат усталари кӯрсатаётган ӯйинлар ҳам шахмат дарсликлари саҳифаларидан ӯрин олишга ҳақли.

Жумладан, “Опен” дастурида норвегиялик Магнус Карлсен 5 имкониятдан 4,5 очко тўплаб, ҳаммадан олдинда кетяпти.

Ҳиндистонлик Аржун Эригайси, болгариялик Иван Чепаринов ҳамда Хитой фуқароси Ю Янгйи ҳам 4,5 очкодан жамғаришга муваффақ бӯлишган.



Юртимизни тамсил этаётган шахматчиларимиздаги энг яхши натижа эса ҳозирча Нодирбек Якуббоевга (3,5 очко) тегишли.

Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов ҳамда Шамсиддин Воҳидов ҳисобида 3 очкодан бор.

“Women” - аёллар дастурида эса Нургул Салимова (Болгария) ҳамда Жу Жинер (Хитой) 4 имкониятдан 4 очко тўплаб, етакчилик қилишмоқда . Юртдошларимиздан Умида Омонова 3,5 очко жамғаришга эришди.

Эслатиб ӯтамиз, 26 декабр куни бошланган мазкур мусобақалар 30 декабргача давом этади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+