Абдусатторов ва Синдаровда ғалаба, Магнус дуранг натижа қайд этди
Самарқандда шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати бошланди.
Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати бошланди.
1-турда чемпионат фаворитларидан бири Магнус Карлсен (Норвегия, 2818) Никита Петров (Черногория, 2509) билан беллашувда дуранг натижани қайд этди. (дуранг 0,5 : 0,5)
Жаҳоннинг машҳур шахмат усталари иштирок этаётган ушбу спорт мусобақалари ӯзбекистонлик қатнашчилар учун омадли бошланди. Жумладан, Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2727) - Лиам Вролийк (Нидерландия, 2498) партияси юртдошимиз ғалабаси билан (1:0) якунланди.
Муҳиддин Мадаминов (Ўзбекистон, 2415) ва Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2625) ӯйини эса 0:1 натижа билан тугади.
Том О`Горман (Ирландия, 2262) ва Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2564) ӯйинида ҳам ватандошимизнинг қӯли баланд келди (0:1).
Яна бир ӯзбекистонлик шахматчи Ортиқ Ниғматов ( 2398) ҳам Александр Раҳманов (FIDE, 2617) билан ӯйинда ғолиб булди (1:0)
Абдумалик Абдусалимов (2330) эса сербиялик Александр Предке (2586)ни мағлубиятга учратди.
Шунингдек, бошқа ҳамюртларимиз ҳам чемпионат натижалари жадвалининг олди қаторларидан ӯрин олишди.
Айни пайтда 2-тур ӯйинлари давом этмоқда.