platina.uz
Жамият

Урбанизация қўмитаси: Тошкентдаги яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт

Мазкур баёнот Тошкент марказидаги “Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари (ери билан) сотувга қўйилиши фонида янгради. 

Урбанизация қўмитаси: Тошкентдаги яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт

Урбанизация миллий қўмитаси Тошкентда шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шартлигини таъкидлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабарида айтилади.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим яшил ҳудудлар ўрнида атотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудлар аукцион савдосига чиқарилгани билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинмоқда.

Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитасига кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларни камайиши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас.

Автотураргоҳларни ташкил этишда кўкаламзор майдонларнинг қисқаришига ҳамда пиёдалар учун яратилган шароитларнинг ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги керак.

Шунингдек, сотувга чиқарилгани айтилаётган "Наврўз" боғига тегишли кўчмас мулк объектларидан бирининг ер майдонида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорига кўра, (Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Матонат маҳалласида 1,6 гектар) жамоат парки ташкил этиш назарда тутилган. Бу ҳудудда албатта, ҳукумат қарорига мувофиқ жамоат парки барпо этилишини таъминлаш зарур.

Миллий қўмита Тошкент шаҳридаги мавжуд яшил ҳудудларни қисқаришини олдини олиш, жамоат парки учун белгиланган ҳудудни сақлаб қолиш, ундан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ва аҳоли манфаатларини таъминлаш шарт, деб ҳисоблайди.

Таъкидлаш керак, “Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари (ери билан) сотувга қўйилган.

Ҳукумат янги хусусийлаштириш дастури доирасида пойтахтнинг қоқ маркази — Юнусобод тумани Матонат маҳалласи, Шароф Рашидов кўчасидаги иккита давлат объектини сотувга чиқарган.

Биринчи лот 2 гектарлик ҳудудда жойлашган нотурар объектнинг бошланғич баҳоси 436,3 млрд сўм, иккинчи лот эса 1,2 гектарлик объектнинг бошланғич баҳоси эса қарийб 223,9 млрд сўм этиб белгиланган.

Лот ҳужжатларида қайд этилишича, иккала объект ҳам “Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари ҳисобланади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid