platina.uz

Бухорода аттракцион узилиб кетиши сабаблари маълум қилинди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан текширув олиб борилмоқда.
Жамият
28 март 2023 йил
Бухорода аттракцион узилиб кетиши сабаблари маълум қилинди

Бухорода аттракцион узилиб бир оиланинг 3 аъзоси тушиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу ҳолат юзасидан Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ("Контехназорат") муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг декабрь ойида фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида Бухоро шаҳридаги «Сомонийлар» маданият ва истироҳат боғидаги аттракционлар, шу жумладан «Х.Ш.» Якка тартибдаги тадбиркорга қарашли бўлган «Твистер» аттракционининг хавфсизлик ҳолатини ўрганиш бўйича профилактик тадбир ўтказилган.

Натижада ушбу аттракцион статик ва динамик синовлардан ўтказилмагани, аттракцион эгаси томонидан аттракциондан фойдаланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олинмагани, аттракциондан хавфсиз фойдаланиш бўйича жавобгар шахс тайинланмагани аниқланган. Ўрганиш ўтказган ишчи гуруҳ томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган ҳамда аттракциондан фойдаланиш тақиқланган.

Шунга қарамасдан аттракциондан ўзбошимча фойдаланиш ва жавобгар шахс томонидан кундалик техник назорат амалга оширилмагани оқибатида аттракцион ўриндиқлариини тутиб турувчи металл мослама ички томонидан емирилиши оқибатида аттракцион корпусидан узилиб кетган ва бир оила (3 киши) жароҳати олган.

"Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан текширув олиб борилмоқда. «Контехназорат» инспекцияси томонидан «Твистер» аттракциони текширувини ўтказиш бизнес вакил билан келишилмоқда", - дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+