Бухорода аттракцион узилиб бир оиланинг 3 аъзоси тушиб кетди
Бухоро вилоятида эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўтирган аттракцион узлиб, кетиб 6 метр узоқликка учиб кетди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа 26 март куни соат 15:51 да Бухоро шаҳар Хўжағунжорий маҳалласи Ҳавзи бодом кўчасида жойлашган “Сомонийлар” истироҳат боғи ҳудудида жойлашган “Твистер” номли ЯТТ Р.Э. ва Х.Ш.га тегишли бўлган чархпалак аттракциони кўздан кечирилганида аттракциондаги оқ-қизил рангда бўлган битта арғимчоқ ўз ўқи атрофидан чиқиб, тахминан 6 метр узоқликка учиб бориб тушганлиги натижасида арғимчоқда бўлган Қ.С ва унинг турмуш ўртоғи Х.А. ҳамда уларнинг фарзанди Ф.А. тан жароҳати олганлиги аниқланган.
"Ҳозирги вақтда жабрланган фуқароларнинг саломатлиги яхши. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.