platina.uz
Жамият

Россияда ЙТҲ содир этиб, 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик қамалди

Ҳодисада оғир юк машинаси 11 автомобилни босиб кетган. Прокурор Бекзод Саттаровга 15 йиллик қамоқ жазосини сўради, аммо суд 9 йилга ҳукм чиқарди. 

Россияда ЙТҲ содир этиб, 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик қамалди

Россияда ЙТҲ содир этиб, 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик 9 йилга қамалди.

Бошқирдистоннинг Уфа шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилди. Бекзод Саттаров бир нечта транспорт воситалари иштирокидаги аварияни содир этгани учун 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Хабарларга кўра, ўзбекистонлик эркак ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ва ноқонуний ишлаётган эди. Унинг самосвалига ортиқча юк ортилган ва яхши таъмирдан чиқарилмаган бўлган.

Оқибатда Саттаров 11 та транспорт воситасини босиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Прокурор Бекзод Саттаровга 15 йиллик қамоқ жазосини сўради, аммо суд 9 йилга ҳукм чиқарди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid