Қозоғистон фуқаролари Исроилга визасиз бориши мумкин бўлади
Исроилнинг Қозоғистондаги элчиси Остонада бўлиб ўтган учрашувда журналистларга бундай келишувга аллақачон эришилганини, Тел-Авив уни амалга оширишга тайёрлигини айтди.

Қозоғистон фуқаролари тез орада Исроилга визасиз бориши мумкин бўлади.
Қозоғистон Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда фуқаролари Исроилга визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлган биринчи давлатга айланиши кутилмоқда.
Исроилнинг Қозоғистондаги элчиси Йоав Бистрицки Остонада бўлиб ўтган учрашувда журналистларга бундай келишувга аллақачон эришилганини ва Исроил уни амалга оширишга тайёрлигини айтди. Жараён Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди тегишли ҳужжатларни имзолаш учун Исроилга ташриф буюрганидан кейин бошланиши кутилмоқда.
Мамлакатлар ўртасида визасиз саёҳатни белгиловчи шартнома 2026 йил январь ойида, Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саарнинг Қозоғистонга ташрифи пайтида имзоланган эди.
"Ҳали аниқ сана йўқ, лекин биз бу 2027 йил бошида содир бўлишини кутмоқдамиз", деди Бистрицки.
Айни пайтда, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинмоқда.
