platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда эр BMWсидан айрилиб қолмаслик учун 74 млн сўм алимент тўлади

Суд никоҳ даврида орттирилган "BMW-520" русумли автомашинанинг ярим қийматини эркакнинг собиқ турмуш ўртоғига ўтказиш бўйича қарор чиқарган. 

Тошкентда эр BMWсидан айрилиб қолмаслик учун 74 млн сўм алимент тўлади

Тошкентда эр BMWсидан айрилиб қолмаслик учун 74 млн сўм алимент тўлади. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Бюронинг Олмазор туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2026 йил 9 февралдаги қарори асосида қарздор Т.А.дан ундирувчи Т.Ф. фойдасига никоҳ даврида орттирилган "BMW-520" русумли автомашинанинг 1/2 қисми қиймати — 74 миллион 700 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 2026 йил 3 апрель куни келиб тушган.

Шу куни ижро иши юритиш қўзғатилиб, суд ҳужжатида белгиланган талабларни таъминлаш мақсадида қарздорнинг автотранспортига нисбатан тақиқ ўрнатилди ҳамда автомашина қидирувга берилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Т.А. автомашинадан айрилиб қолмаслик мақсадида суд қарорида белгиланган 74 миллион 700 минг сўм маблағни тўлиқ тўлади.

Ушбу маблағ ундирувчи Т.Ф.нинг шахсий пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Шу тариқа, суд қарорида белгиланган мажбурият амалда таъминланиб, ундирувчининг қонуний манфаати тикланди. Ижро ҳужжати талаблари тўлиқ бажарилганлиги сабабли иш юритуви “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid