platina.uz
Жамият

Журналист Алишер Рўзиохуновнинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда журналист хотирасига бағишлаб тайёрланган ҳужжатли филм намойиш этилди. Филмда унинг ҳаёти, журналистикадаги фаолияти ҳамкасблари хотираларида тасвирланади. 

Журналист Алишер Рўзиохуновнинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

FikrLab миллий контент майдонида марҳум журналист Алишер Рўзиохуновнинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбарияти, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, марҳум журналистнинг дўстлари ҳамда яқинлари иштирок этди.

Тадбирда Алишер Рўзиохуновнинг журналистика соҳасидаги қисқа, лекин мазмунли фаолияти, унинг касбий ва инсоний фазилатлари, ҳамкасблари тақдирида қолдирган ёрқин изи ҳақида сўз юритилди.

Тадбир якунида Алишер Рўзиохунов хотирасига бағишлаб "MY5" телеканали ижодий жамоаси томонидан тайёрланган ҳужжатли филм намойиш этилди.

Филмда унинг ҳаёти, журналистикадаги фаолияти ва касбга садоқати ҳамкасблари хотираларида тасвирланади.

Алишер Рўзиохунов 2025 йил 26 феврал куни 32 ёшида хасталикдан вафот этганди. У турли интернет нашрларида бир неча йиллар давомида фаолият юритиб, давлат ва жамият ҳаётидаги долзарб мавзуларда юзлаб материаллар тайёрлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid