platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган пойтахтдаги Замонавий санъат марказининг (“CCA Tashkent”) очилиш маросимида иштирок этди.

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг (“CCA Tashkent”) очилиш маросими бўлди.

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Унда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам қатнашди.

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди
​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ушбу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, концепт-стор, таълим майдонлари ҳамда учрашув ва тадқиқотлар учун мўлжалланган жамоат ҳудудлари ўрин олган. Қамровининг бу қадар кенглиги уни бутун Марказий Осиё минтақасида шу турдаги биринчи рақамли мажмуа даражасига олиб чиқмоқда.

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди
​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

​Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашди. Иншоотнинг меъморий трансформацияси дунёга машҳур “Studio KO” бюроси томонидан амалга оширилди. Эндиликда бу ерда кўргазмалар, илмий изланиш жараёнлари, маърузалар, очиқ мулоқотлар, фильм намойишлари, концерт ва перформанслар мунтазам ўтказиб борилади.

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

​Мамлакатимизда яна бир шундай нуфузли, замонавий майдоннинг вужудга келгани алоҳида аҳамиятга эга. “CCA Tashkent” ижодкорлар, кураторлар ва халкаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ўзбекистонлик истеъдод эгаларининг янги аудиторияга чиқиши ҳамда хорижий саҳналарда муносиб эътироф топишига замин яратади.

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

​Мазкур лойиҳа Президентимизнинг ташаббуслари ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг катта саъй-ҳаракатлари натижасида рўёбга чиқди.

​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди
​Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid