platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда бир ойда салкам 72 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш бўйича 340 та маъмурий иш расмийлаштирилди. 

Ўзбекистонда бир ойда салкам 72 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

Август ойида 71,9 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

​Ўзэнергоинспекция томонидан жорий йилнинг август ойида ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 321 та ҳолат аниқланди.

​Унга кўра, 19,0 млн кВт⋅соат электр энергияси (40,7 млрд сўм) ва 10,0 млн метр куб табиий газ (31,2 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 71,9 миллиард сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

​Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 340 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid