Ўқитувчилардан мажбуран пул йиғдирган собиқ замҳоким янги лавозимга тайинланди
Анвар Ражабов 2026 йил март ойида ишдан олинган, текширув материаллари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилгани айтилганди.

Жарқўрғон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Ражабов Анвар Ўралович туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жарқўрғон тумани ҳокимининг 2026 йил 3 сентябрдаги қарорида маълум қилинган.
Ушбу шахс 2026 йил март ойида ўқитувчиларга мажбурий пул йиғдиргани учун ишдан олинганди. Ҳолат тумандаги 33-умумтаълим мактабида кузатилганди. Шу билан бирга, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун текширув материаллари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилгани айтилганди.
Орадан бир ой ўтар-ўтмас, ушбу ҳокимликда бош мутахассис бўлиб ишлаётгани маълум бўлганди.
