Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди
Унинг ўрнини Муҳсинхўжа Абдураҳмонов эгаллади.

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:
Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Беҳзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
