platina.uz
Жамият

Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида оммавий узилишлар кузатилган. Ўзбекистонда эса Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди. 

Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатди.

Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар берди.

Хабарларга кўра, Бишкек, Олмаота ва Душанбе шаҳарларида электр таъминотида оммавий узилишлар кузатилмоқда.

Хусусан, Олмаота ва Олмаота вилоятида 500 кВ ҳаво электр узатиш линияларининг фавқулодда узилиши натижасида электр узилишлари юз берди, деб хабар беради inAlmaty.kz.

"KEGOC" АЖга тегишли 500 кВ L-5400, L-5300 ва L-5320 электр узатиш линияларининг фавқулодда узилиши натижасида компаниянинг фавқулодда бошқарув тизими ишга туширилди.

“Миллий электр тармоқлари” АЖга кўра, ягона энергетика тизимида бир неча поғонали аварияга қарши автоматика тизими ишлаган. Тармоқларга навбатма-навбат кучланиш бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid