Сурия собиқ президенти Башар Асад ўлимга ҳукм қилинди
Ҳозирда Москвада яшаётган собиқ раҳбар инсониятга қарши жиноятда айбдор деб топилди.

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Дамашқда бугун Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилингани эълон қилинди, деб хабар беради Al-Jazeera. Дамашқ суди уни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топди.
Асад билан бирга Дараа вилояти собиқ сиёсий хавфсизлик департаменти бошлиғи Атеф Нажиб ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинди. У қасддан одам ўлдириш ва қийноқ қўллашда айбдор деб топилди.
Суд 2011 йилда Дараада Ассад ҳукумати томонидан содир этилган жиноятлар инсониятга қарши жиноятлар эканлигини аниқлади.
Эслатиб ўтамиз, Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилгандан буён Москвада яшаб келмоқда.
