Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Президент фармонига кўра, 2026 йил 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланадиган кунларда ннеча ккун дам берилади?
Президент фармонига кўра, 2026 йил 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.
Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябр), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябр) дам олади.
Демак, унга кўра:
- 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни
- 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни
- 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни
- 1 сентябр, сешанба – Мустақиллик байрами куни
2 сентябр, чоршанба – барча учун одатий иш куни саналади.
