platina.uz
Жамият

Коттеж савдосида товламачилик қилган ака-укалар қўлга олинди

Улар уйни 66 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулнинг бир қисмини беришдан бош тортишган. 

Коттеж савдосида товламачилик қилган ака-укалар қўлга олинди

Коттеж савдоси билан боғлиқ товламачиликка чек қўйилди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 й.т., муқаддам судланган шахс ҳамда унинг 1988 й.т. укаси ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқаро томонидан Тошкент туманида қурилган коттеж уйни 66 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишишган.

​Дастлаб улар уй эгасига 30 минг АҚШ доллари бериб, қолган 36 минг долларни 6 ой муддат ичида беришларини айтишган ҳамда 2022 йилнинг май ойида коттежни 1976 й.т. ўз акаси номига нотариал тартибда расмийлаштириб олишган.

​Аммо, кейинчалик ака-ука қолган 36 минг долларни бермасликларини айтиб, агарда пулни сўраса, фуқарога нисбатан тазйиқ ўтказиш билан қўрқитишган.

​ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт ИИББ ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ака-ука қўлга олиниб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid