Бир йилда 11 мингдан ортиқ аёл ўзидан ёши кичик эркакларга турмушга чиқди
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида кузатилган.

Ўзбекистонда 1 йилда 11 мингдан ортиқ аёллар ўзидан ёши кичик эркакларга турмушга чиққан.
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда қайд этилган 11 040 та никоҳда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган.
Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 1 809 та;
Хоразм вилояти — 1 066 та;
Қашқадарё вилояти — 995 та;
Бухоро вилояти — 979 та;
Самарқанд вилояти — 967 та;
Тошкент вилояти — 928 та;
Сурхондарё вилояти — 850 та;
Қорақалпоғистон Республикаси — 772 та;
Фарғона вилояти — 715 та;
Наманган вилояти — 509 та;
Андижон вилояти — 486 та;
Жиззах вилояти — 373 та;
Навоий вилояти — 351 та;
Сирдарё вилояти — 240 та.
